Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши

  • Mr.NoBoDy 08.05.2024 11:50
  • 117
  • 30

Ўзбекистон футзал терма жамоамиз яқиндагина Таиландда ўтказилган Осиё Кубогида бронза медалларини қўлга киритганидан хабарингиз бор.

Бугундан эса футзалчилар яна ички чемпионат баҳсларидаги иштирокларини давом эттиришади.

Футзал бўйича Олий лиганинг 10-тур беллашувларига Фарғона шаҳри мезбонлик қилади. Бугун қуйидаги ўйинлар бўлиб ўтади.

Футзал. Олий лига

10-тур, Фарғона

08.05.2024

11:00. "Насаф" - "Жиззах"

13:00. БМБ - "Пахтакор"

15:00. "Динамо" - "Локомотив"

17:00. "Максам-Чирчиқ" - ОКМК


Бу турнинг дастлабки учрашувларини қуйидаги ўйинчилар ўтказиб юборишади:

Ҳусниддин Нишонов, "Оил-стар"

Беҳруз Самиев, "Оил-стар"

Дилшод Раҳматов, "Оил-стар"

Ботирбек Ризаев, "Максам-Чирчиқ"

Аъзам Матвалиев, "Локомотив"

Эслатиб ўтамиз, Олий лигада айни пайтда Нодир Элибоев бошқарувидаги БМБ жамоаси 49 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар