"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди

  • Mr.NoBoDy 08.05.2024 12:50
  • 96
  • 30

Кеча Суперлига 6-тури доирасида "Пахтакор" жамоаси "Металлург"ни 4:3 ҳисобида мағлуб этганидан хабарингиз бор.

Ана шу учрашувда "шерлар" таркибида голлардан иккитасини қирғизистонлик Кими Мерк киритди. Иккинчи бўлимда давомида Кими дарвозабон билан бирга-бир ҳолатга қочиб кетиш учун югурди ва зарба ҳам берди. Ана ўша эпизодда у оёғининг орқа мушакларини шикастлаб олди ва 70-дақиқада захирага олинди. Унинг ўрнини Пўлатхўжа Холдорхонов эгаллади. "Championat.asia" олган маълумотга кўра, 19 ёшли Кими Мерк бир ойга сафдан чиққан. Бундай ҳолатда ҳужумкор ярим ҳимоячи "Пахтакор"нинг олдиндаги 3-4 учрашувини ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, Мерк ушбу мавсум Суперлига ва Ўзбекистон кубогида "Пахтакор" либосида 5та ўйинда майдонга тушган ва 5та гол урган.


Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати >>> СУПЕРЛИГА

Ўхшаш янгиликлар