Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи

  • Mr.NoBoDy 08.05.2024 13:00
  • 114
  • 30

Кеча Суперлига 6-тури доирасида "Пахтакор" ва "Металлург" жамоалари Тошкентда баҳс олиб боришганидан хабарингиз бор.

Учрашув 4:3 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Бекобод клуби матбуот хизматининг маълум қилишича, "Металлург" жамоаси ана шу ўйинда ўзининг кучлилар лигасидаги 900-голини киритди. Бу юбилей гол черногориялик легионер Марко Миличкович ҳисобига ёзилди. Миличкович 60-дақиқада пенальтидан ҳисобни қисқартирувчи голни киритди. "Металлург"нинг 901-голига эса тожикистонлик ёш ҳужумчи Далер Шарипов муаллифлик қилди.

Маълумот учун "Металлург" кеча кучлилар сафида 751-учрашувини ўтказди. Бекободликлар мазкур ўйинларнинг 248 тасида ғалаба қозонган, 164 та баҳсда дурангга имзо чеккан ва 339 та ўйинда имкониятни бой берган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 901:1129.

Ўхшаш янгиликлар