"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди

  • Mr.NoBoDy 08.05.2024 13:50
  • 114
  • 30

Бугун футзал бўйича Олий лиганинг 10-тур баҳсларига старт берилди.

Куннинг дастлабки қарама-қаршилиги "Насаф" ва "Жиззах" ўртасида бўлиб ўтди. Унда қаршиликлар 5:4 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу тариқа, "Насаф" турнир жадвалида 22 очко билан 7-поғонага кўтарилди.

Футзал. Олий лига

10-тур, Фарғона

08.05.2024

"Насаф" - "Жиззах" 5:4

Голлар: Ж.Аноров 9, 18, 33, О.Жумонов 12 (авт.), Ш.Норқулов 13 - С.Дархонов 11, С.Шокиров 22, О.Жумонов 29, Ж.Нарзуллаев 40

Ҳакамлар: Никита Афинагенов, Аскарбай Арзибеков, Анатолий Рубаков.

"Насаф" (биринчи бешлик): Акмал Хазратқулов, Жавлон Аноров, Суннатилла Жўраев, Шоҳрух Норқулов, Жамшид Раҳматуллаев.

Захира: Жасурбек Ризбоев, Бахтиёр Баратов, Жасур Ҳалимов, Мамашариф Ҳалимов, Шохрух Неъматов, Ойбек Полвонов, Хуршид Раҳмонов, Самандар Ризаев, Асилбек Вафоев.

"Жиззах" (биринчи бешлик): Одилхон Садритдинов, Отамурод Жумонов, Жаҳонгир Нарзуллаев, Сирожиддин Шокиров, Назарбек Усмонов.

Захира: Суннатилла Дархонов, Элбек Имомназаров, Жавоҳир Маннонов, Самандар Шамсиев, Ҳайитбой Шарипов, Исмандиёр Шерқулов.

Ўхшаш янгиликлар