Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади

  • Mr.NoBoDy 08.05.2024 14:50
  • 108
  • 30

U-23 Осиё кубогида Ҳусайн Норчаев ва Жаҳонгир Файзуллаев биргаликда машҳур қилган дўппи аукционга қўйилганидан хабарингиз борми?

Аукциондан тушган ҳамма маблағ Тошкент шаҳридаги "Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази"га хайрия сифатида топширилади.

Бошланғич нарх - 1 миллион сўм бўлган дўппининг ҳозирги энг баланд нархи 44 миллион сўмга етди. Сизда янада кўпроқ нарх таклиф қилиш ва болаларга янада кўпроқ пул хайрия қилиш имконияти бор. 

Аукцион 10 май жума куни, Тошкент вақти билан соат 19:59 да тугайди.

Нарх таклиф қилиш учун УШБУ ХАБАР тагига коммент ёзинг. 


Ўхшаш янгиликлар