Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти

  • Mr.NoBoDy 08.05.2024 15:25
  • 126
  • 30

Саманқанднинг "Динамо" клуби 3 ойдан бери ходимлар, футболчи ва мураббийларга маош бермаяпти.

Бу ҳақда "Динамо" U-21 жамоаси бош мураббийи Андрей Пятницкий "Фергана" нашри мухбирига маълум қилган.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, ўйинларга бориш ва келиш, футболчиларни керакли нарсалар билан таминлаш масаласида ҳаммаси жойида. Фақат маошларни тўлаш борасида узилиш юзага келган.

"Маош берилмаслиги 3 ойга етди. Ўзимни футболчиларнинг ўрнига қўйиб кўриб айтишим мумкинки, ҳозирги ҳолатга сабр қилиш мумкин, лекин узоқ эмас. Ўринбосарлар жамоасидаги кўплаб ўйинчилар турли вилоятларда истиқомат қилишади. Баъзида шунчаки ота-оналари пул бермаганлиги учун машғулотларга кела олишмайди. Чунки, ўша пул ота-оналарда ҳам йўқ баъзида. Шу сабаб футболчиларни жазолашим ҳам тўғри эмас. Самарқанд - футболни жуда ҳурмат қилишадиган ажойиб туристик шаҳар. Буларни барчасини кузатиш оғриқли", - деган Пятницкий.

Ўхшаш янгиликлар