ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди

  • Mr.NoBoDy 08.05.2024 21:25
  • 138
  • 30

Кеча Даниэле Орсато ўзининг Еврокубоклардаги охирги учрашувини ўтказганди.

Италиялик рефери Даниэле Орсато ПСЖ ва "Боруссия Дортмунд" жамоалари ўртасидаги баҳсда финал ҳуштагини чалганидан сўнг йиғлаб юборди. Гап шундаки, Орсато Евро-2024дан кейин фаолиятини якунлайди. Кеча у Парижда ўзининг еврокубоклардаги сўнгги учрашувини ўтказди ва ҳиссиётларини тийиб тура олмади.

Маълумот учун, Даниэле Орсато ҳакамлик фаолиятини 1993 йилда бошлаган ва шу давр мобайнида 600 дан ортиқ профессионал ўйинларда ишлаган. Ҳакам А Сериянинг ўзида 288 та матчда ишлашга муваффақ бўлган. 

ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви Даниэле Орсатонинг ЕЧЛдаги 55-ўйини бўлди. Ҳакам 2020 йил ПСЖ ва "Бавария" ўртасидаги ЕЧЛ финалини ҳам бошқарганди.

Ўхшаш янгиликлар