"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!

  • Mr.NoBoDy 08.05.2024 23:50
  • 138
  • 30

Инглиз клубининг қиймати энг яқори деб топилди.

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди. Sportico спорт бизнеси нашри эълон қилган маълумотларига кўра, МЮнинг қиймати 6,2 млрд долларни ташкил қилади. Кейинги ўринларни "Реал" ($ 6 млрд), "Барселона" ($ 5,2 млрд), "Ливерпуль" ($ 5,1 млрд), "Бавария" ($ 4,8 млрд), "Манчестер Сити" ($ 4,7 млрд), "ПСЖ" ($ 4 млрд), "Арсенал" ($ 3,9 млрд), "Тоттенхэм" ($ 3,49 млрд) ва "Челси" ($ 3,47 млрд) эгаллаган.

Маълумот учун, "Манчестер Юнайтед" айни вақтда 54 очко билан АПЛнинг саккизинчи поғонасида кетмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар