ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 2:1 (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 09.05.2024 01:50
  • 891
  • 30

Европа Чемпионлар Лигаси ярим финал босқичининг жавоб баҳсида "Реал Мадрид" "Бавария" билан тўқнаш келмоқда.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


"Реал Мадрид" (Испания) – "Бавария" (Германия) 2:1 LIVE

Гол: Альфонсо Дэвис 68'

Дастлабки ўйин: 2:2

8 май, 23.59, «Сантьяго Бернабеу»

Реал Мадрид – Лунин, Карвахаль, Начо, Рюдигер, Менди, Вальверде, Беллингем, Кроос (Модрич, 69), Тчуамени (Камавинга, 70), Винисиус Жуниор, Родриго.

Бавария – Нойер, Дайер, де Лигт, Мазрауи, Павлович, Лаймер, Киммих, Сане (Ким Мин Жэ, 76), Мусиала, Кейн, Гнабри (Дэвис, 27).

90+2. ГОООООООООООООООООООООООЛ! Хоселудан дубль! "Бернабеу"да 90 дақиқа футбол ўйналади!

90+1. ГООООООООООООООООООЛ! Яна ҳисобланмайдими?

90. "Реал" ўзининг энг хавфли кўринишини кўрсатмоқда. 

88. ГООООООООООООООООООООЛ! "Реал Мадрид"! Нойер деярли эгаллаб олган тўпини қўлидан чиқариб юборди, қайтган тўпни Хоселу дарвозага жойлаб қўйди!

85. ЎЗГАРИШЛАР. Мусиала майдонни тарк этди, Мюллер майдонда пайдо бўлди. Кейн кетди, Шупо-Мотинг майдонга тушди.

84. Мануэль Нойер айни дақиқага қадар учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлиб турибди.

83. ВИНИИИИИ!? Қандай қилиб? Рюдигер ҳаводан узатган тўпни Винисиус Жуниор дарвозага аниқ йўллай олмади. Жуда қулай имконият кўкка совурилди.

76. ЎЗГАРИШ. Лерой Сане ўрнига Ким Мин Жэ майдонга тушди.

75. Ўйин шунчаки олов! Олов! Ёнмоқда!

73. "Реал" урган гол ВАР сабаб бекор қилинди. Начо ҳужумда қоидани бузгани маълум бўлди. 

73. Вазиятга ВАР аралашмоқда!

71. ГОООООООООООООООООООЛ! "Реал" қайтмоқда! Бироқ, бу гол инобатга олинармикан?

68. ГОООООООООООООЛ! "Бавария"! Альфонсо Дэвис ўқдай зарба йўллади ва тўпни дарвозага тиқиб юборди!

66. ЗАРБАА! Мусиала жарима майдони ичидан зарба йўллади. Лунин тўпни чиқариб юборди. Бурчак зарбаси. 

65. Карвахаль ўз зарбаси билан юқори сектордаги мухлисларни нишонга олди.

60. ЗАРБАААААААААААА! Вини жарима майдони ичидаги ҳаммадан ўтиб, зарба йўллади. Нойердан эса навбатдаги фантастик сейв. "Реал" яқинлашмоқда...

58. ЗАРБААААААААА! Родриго жарима зарбасидан супер зарба йўллади! Нойердан эса супер сейв.

57. Беллингем, Родриго ва Вини "Сантьяго Бернабеу"дан жонланишни сўрашмоқда!

55. Уххх! Қандай қилиб? Вини қанотдан ёриб кирди ва тўпни Родригога оширди. Родриго эса биргина тегинишда тўпни дарвозага йўллади. Бир неча сантиметр етишмади. Зарба ноаниқ.

53. ЗАРБААААА! Кейндан хавфли зарба. Луниндан ажойиб сейв!

45. Иккинчи бўлим старт олди.

45+1. Танаффус! Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади!

45. Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.

44. ЗАРБА! Мазрауи узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Бу зарбани Лунин эгаллаб олди.

39. Ухххх! Винисиуснинг чап қанотдан берган узатмаси зарбага айланиб кетди. Нойердан яна бир яхши сейв. 

36. Вини қанотдан ёриб кирди ва деярли 3 футболчини алдашга эришди, аммо якуний пасни беришга кечикди. Менди эса бундан ҳафа бўлди.

28. ЗАРБАААААА! Кейн! Ҳарри ҳаводан келган тўпни тўхтатмай дарвозага йўллади. Луниндан ажойиб сейв. Бурчак зарбаси.

27. ЎЗГАРИШ. "Бавария" мажбурий алмаштиришга қўл урди. Серж Гнабри жароҳат сабаб майдонни тарк этди. Унинг ўрнида Альфонсо Дэвис ҳаракат қилади.

23. Родриго қанотдан ажойиб юришни амалга оширди ва тўпни жарима майдони ичидаги Винисиусга оширди. Винига рақиб имкон қолдирмади.

16. Нойер Нойер бўлмай қолади, агар у дарвозаси яқинида рақиб ҳужумчисини алдаб ўтмаса. 

15. Винисиус жарима майдони ташқаридан яна бир зарба берди. Анча ноаниқ. 

13. ЗАРБАААА! Винисиуснинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Қайтган тўпга Родриго яна бир зарба берди. Нойер эса тўпни эгаллаб олди. "Реал" голга жуда яқин келди.

8. Дастлабки зарба (узатма аралаш) Гнабри ҳисобига ёзилмоқда, аммо ноаниқ.

7. "Реал" охирги дақиқаларда "Бавария"га юқори босим уюштирмоқда.

5. Кроос ўтган ўйинда берган паси каби узатмани қайтаришга эришди. Саненинг паси ўтганда борми...

4. "Реал" тўпни эҳтиёткорлик билан назорат қилмоқда.

1. "Реал" илк дақиқаданоқ бурчак тўпига эга бўлди. "Бавария" бурчакдан узатилган тўпни бартараф этди.

1. Ўйин старт олди! 

- ЕЧЛ мадҳияси янграмоқда. 

- Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Бугун "Сантьяго Бернабеу" ёнади. "Реал Мадрид" ва "Бавария" клублари Европа Чемпионлар Лигаси финали учун ҳаёт-мамот тўқнашувида иштирок этишади.

Ўхшаш янгиликлар