Амрабат – "Милан"нинг ёзги мақсади

  • Mr.NoBoDy 10.05.2024 12:50
  • 78
  • 30

Италиянинг "Милан" жамоаси "Фиорентина"дан ижарага олинган "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Софьян Амрабатга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда "Telelombardia".

Хабар қилинишича, ижара шартномасида Амрабатни сотиб олиш имконияти кўрсатилган, бироқ "қизил иблислар" уни фаоллаштиришни режалаштирмаяпти. Ярим ҳимоячининг "Милан"га трансфери тахминий суммаси 10-15 миллион еврони ташкил қилади.

Софьян Амрабат жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида 26 та ўйинда қатнашди.


Ўхшаш янгиликлар