Маълум қилишларича, футболчи агентлари футболчи учун янги жамоа топиш учун бозорни ўрганишмоқда. Саудия Арабистони ва МЛС клублари хавбек бўйича маълумот сўрагани ҳамда футболчининг кейинги манзили айнан шу чемпионатларда бўлиши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Поль Погба допинг туфайли 4 йилга дисквалификация қилинган, аммо кейинроқ жазо муддати қисқартирилганди. Футболчи кейинги йилнинг баҳорида майдонга қайтиши мумкин.