Ёш футболчининг сонидаги жароҳат ҳали ҳам безовта қилмоқда, шу сабабли футболчига дам олиш имконияти берилган.
Инглизларга Греция ва Финляндияга қарши ўйинларда жароҳат сабаб ҳимоячи Эзри Конса ва ярим ҳимоячи Морган Гиббс-Уайт ҳам ёрдам бера олмайди.
Ҳужумчи Харри Кейн тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган ва майдонга туша олади.