Терма жамоага чақирилган легионерлар: ўтган бир ойни ким қандай ўтказди?

  • Mr.NoBoDy 08.10.2024 12:24
  • 39
  • 30

7 октябрдан яна ФИФА кунлари бошланди. Миллий терма жамоамиз бу ой иккита ўйинда майдонга тушади.

Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган беллашувларда дастлаб 10 октябрь куни Эронни қабул қилсак, 15 октябрда БАА термаси билан куч синашамиз. Ҳар иккала баҳс "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. 1 октябрь куни ЎФА ушбу ўйинларга таклиф этилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатдан жами 23 футболчи ўрин олган бўлиб, шулардан уч нафари дарврозабон ва қолганлар майдондаги ўйинчилар. Тиғиз тақвим туфайли бу ой ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказа олмаймиз. Шунчаки ҳар кунлик машғулот орқали Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Худди биз каби Эрон терма жамоаси ҳам ўртоқлик учрашувисиз майдонга тушади.

Миллий жамоамизга чақирилганлардан 12 нафари легионер мақомига эга футболчилар ҳисобланади. Авваллари бизда маҳалаллий футболчилар кўп бўлиб, легионерлар нари борса 3-4тани ташкил этарди. Энди бўлса легионерлар маҳаллий ўйинчилардан кўп бўлиб чиқяпти. Бу яхши албатта.

Сентябрь ойида ўтказилган КХДР ва Қирғиз Республикасига қарши баҳсларда ижобий натижа қайд этдик. Ҳар икки рақибни мағлуб этиб, ўз ҳисобимизга 6 очко ёзиб қўйдик. Энди эса иккита қийин рақибга қарши кураш олиб борамиз. Ва мана шу беллашувларни ҳам ғалаба билан якунлай олсак, 80 фоизга Жаҳон чемпионатига чиққан бўламиз. Жуда қийин бўлишини сезиб турибмиз, лекин амалласа бўлади.

Хўш, сентябрь ойидаги ФИФА кунлари якунига етиб, легионерлар ўз клубларига қайтиб боргач, ўтган бир ойни ким қандай ўтказди? Қуйида шу ҳақда баъзи рақамларни келтириб ўтамиз.

Элдор Шомуродов ("Рома"/Италия)

Терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов Италияга қайтганидан кейин "Рома" шу пайтгача 6та учрашувда иштирок этди. Шомуродов фақат битта - "Эльфсборг" билан ўйинда асосий таркибда майдонга тушди. "Женоа", "Атлетик Бильбао", "Монца" билан баҳсларда захирадан қўшилган бўлса, "Удинезе" ва "Венецияга" қарши ўйинларда иштирок этмади. Умумий ҳисобда Шомуродов барча ўйинларда 90 дақиқа ҳаракат қилди ва тўп кирита олмади.

15 сентябрь. "Женоа" - "Рома" 1:1 (81-дақиқада захирадан тушди)
22 сентябрь. "Рома" - "Удинезе" 3:0 (захирада қолдирилди)
27 сентябрь. "Рома" - "Атлетик Бильбао" 1:1 (81-дақиқада захирадан тушди)
29 сентябрь. "Рома" - "Венеция" 2:1 (захирада қолдирилди)
4 октябрь. "Эльфсборг" - "Рома" 1:0 (65-дақиқада алмаштирилди)
6 октябрь. "Монца" - "Рома" 1:1 (86-дақиқада захирадан тушди)




Жалолиддин Машарипов ("Истиқлол"/Эрон)

Машариповга кўз тегмасин янги жамоасининг асосий ўйинчиси бўлиб келмоқда. Ўтган бир ой ичида "Истиқлол" 5та ўйин ўтказиб, Машарипов барча учрашувларни бошланғич таркибда бошлади. Ва шундан тўрттасида тўлиқ ҳаракат қилди. Лекин гол ура олмади.

16 сентябрь. "Истиқлол" - "Ал Гарафа" 3:0 (84-дақиқада алмаштирилди)
20 сентябрь. "Нассажи Мазандаран" - "Истиқлол" 2:2 (90 дақиқа ҳаракат қилди)
25 сентябрь. "Истиқлол" - "Персеполис" 0:1 (90 дақиқа ҳаракат қилди)
30 сентябрь. "Ал Садд" - "Истиқлол" 2:0 (90+4-дақиқада алмаштирилди)
5 октябрь. "Ҳавадар" - "Истиқлол" 1:2 (90 дақиқа ҳаракат қилди)




Ҳожимат Эркинов ("Ал Ваҳда"/БАА)

Ҳожимат Эркиновнинг жамоаси "Ал Ваҳда" шу пайтгача 3та ўйин ўтказган бўлса, Эркинов шундан иккитасида майдонга тушди. Сафарда "Ал Айн" билан кечган муҳим беллашувда захирада қолдирилди. Эркинов ҳам ўзи тушган ўйинларда гол урмади.

22 сентябрь. "Шабаб Ал Аҳли" - "Ал Ваҳда" 5:4 (90 дақиқа ҳаракат қилди)
27 сентябрь. "Ал Ваҳда" - "Банияс" 2:2 (71-дақиқада алмаштирилди)
6 октябрь. "Ал Айн" - "Ал Ваҳда" 1:2 (захирада қолдирилди)



Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА/Россия)

Файзуллаев Россия футболида энг кўп тилга олинаётган футболчилардан бири. Бунга шубҳа йўқ. У жамоасидаги барча 6та учрашувда иштирок этиб, "Ахмат" ва "Динамо" билан ўйинларда гол уришга муваффақ бўлди. Бир сўз билан айтганда ўтган ойни кўтаринки кайфиятда ўтказди.

14 сентябрь. ЦСКА - "Зенит" 0:1 (71-дақиқада алмаштирилди)
18 сентябрь. ЦСКА - "Краснодар" 2:0 (90 дақиқа ҳаракат қилди)
21 сентябрь. "Рубин" - ЦСКА 1:1 (90 дақиқа ҳаракат қилди)
28 сентябрь. ЦСКА - "Ахмат" 3:0 (19-дақиқада гол урди, 84-дақиқада алмаштирилди)
1 октябрь. "Нижний Новгород" - ЦСКА 0:2 (77-дақиқада захирадан тушди)
6 октябрь. "Динамо" - ЦСКА 1:2 (75 дақиқа ўйнади, 17-дақиқада гол урди)




Остон Ўрунов ("Персеполис"/Эрон)

"Персеполис" вакили Остон Ўрунов фақат Теҳрон дербисида иштирок эта олмади, лекин жамоаси кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Қолган 4та ўйинда майдонга тушган Остон ўзини кўрсата олди, лекин унга ҳам тўп киритиш насиб қилмади.

16 сентябрь. "Ал Аҳли" - "Персеполис" 1:0 (90 дақиқа ҳаракат қилди)
20 сентябрь. "Персеполис" - "Алюминиум" 2:0 (45+5-дақиқада алмаштирилди)
25 сентябрь. "Истиқлол" - "Персеполис" 0:1 (қайдномага киритилмади)
30 сентябрь. "Персеполис" - "Пахтакор" 1:1 (69-дақиқада захирадан тушди)
5 октябрь. "Персеполис" - "Чадормалу" 1:0 (90 дақиқа ҳаракат қилди)




Азиз Турғунбоев ("Сивасспор"/Туркия)

Азиз Турғунбоев жамоаси "Сивасспор" ўтган бир ой ичида 4та расмий ўйинда майдонга тушди. Турғунбоев дастлабки иккита баҳсни асосий таркибда бошлаб, кейинги иккита ўйинда захирадан қўшилди. Бу ўйинларда унга ҳам гол уриш насиб қилмади.

14 сентябрь. "Сивасспор" - "Газиантеп" 3:2 (90 дақиқа ҳаракат қилди)
21 сентябрь. "Коняспор" - "Сивасспор" 0:0 (61-дақиқада алмаштирилди)
27 сентябрь. "Сивасспор" - "Истанбул Башакшеҳир" 1:2 (46-дақиқада захирадан тушди)
5 октябрь. "Гозтепе" - "Сивасспор" 3:2 (62-дақиқада захирадан тушди)



Отабек Шукуров ("Ал Файҳа"/Саудия Арабистони)

Шукуров "Ал Файҳа"га тезда киришиб кета олди. Жамоасининг 5та ўйинида қатнашган Отабек шундан учтасини тўлиқ ўтказди."Ал Файҳа" икки бор ғалаба қозониб, икки марта дуранг қайд этди ва битта беллашувда мағлуб бўлди. Афсуски, бу ўйинларда Отабек Шукуров ҳам гол ура олмади.

14 сентябрь. "Ал Файҳа" - "Ал Райед" 0:5 (46-дақиқада захирадан тушди)
20 сентябрь. "Ал Халиж" - "Ал Файҳа" 0:0 (90 дақиқа ҳаракат қилди)
23 сентябрь. "Ал Файҳа" - "Ал Батин" 4:0 (61-дақиқада алмаштирилди)
29 сентябрь. "Ал Файҳа" - "Ал Рияд" 2:0 (90 дақиқа ҳаракат қилди)
3 октябрь. "Ал Веҳда" - "Ал Файҳа" 2:2 (90 дақиқа ҳаракат қилди)




Рустам Ашурматов ("Рубин"/Россия)

"Рубин" таркибида ҳаракат қилаётган Рустам Ашурматов ўз клубига қайтиб боргач, 6та ўйиндан тўрттасида майдонга тушди. У фақат "Факкел" ва "Ахмат" билан учрашувларла захирада қолдирилди. "Рубин" олтита беллшаувдан фақат биттасида ғалаба қозонди.

13 сентябрь. "Рубин" - "Крилья Советов" 0:2 (45-дақиқада алмаштирилди)
17 сентябрь. "Зенит" - "Рубин" 2:0 (90 дақиқа ҳаракат қилди)
21 сентябрь. "Рубин" - ЦСКА 1:1 (58-дақиқада алмаштирилди)
27 сентябрь. "Факел" - "Рубин" 0:0 (захирада қолдирилди)
1 октябрь. "Рубин" - "Факел" 0:1 (90 дақиқа ҳаракат қилди)
5 октябрь. "Рубин" - "Ахмат" 2:0 (захирада қолдирилди)




Умар Эшмуродов ("Селангор"/Малайзия)

Малайзия чемпионатидаги легионеримиз Умар Эшмуродов охирги 4та учрашувда ҳам тўлиқ ҳаракат қилди. Ҳатто ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйишга муваффақ бўлди.

13 сентябрь. "Селангор" - "Кучинг Сити" 4:0 (90 дақиқа ўйнади, 74-дақиқада гол урди)
19 сентябрь. "Муангтонг Юнайтед" - "Селангор" 1:1 (90 дақиқа ўйнади)
28 сентябрь. "Теренггану" - "Селангор" 0:1 (90 дақиқа ўйнади)
3 октябрь. "Селангор" - "Динамик Херб" 1:0 (90 дақиқа ўйнади)



Ҳусниддин Алиқулов ("Ризеспор"/Туркия)

Ҳусниддин Алиқуловни ҳам Туркия чемпионатидаги ишлари чакки кетмаяпти. "Ризеспор" вакили "Галатасарой" билан ўйинда жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Шундан сўнг у тезда тикланиб майдонга қайтди. Кейинги баҳсда захирада қолдирилган футболчимиз навбатдаги икки ўйинда асосий таркибга қайтиб, тўлиқ ҳаракат қилди ва ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди.

14 сентябрь. "Галатасарой" - "Ризеспор" 5:0 (38-дақиқада алмаштирилди)
22 сентябрь. "Ризеспор" - "Самсунспор" 0:1 (захирада қолдирилди)
28 сентябрь. "Аланяпсор" - "Ризеспор" 1:0 (90 дақиқа ўйнади)
4 октябрь. "Ризеспор" - "Анталяспор" 2:1 (90 дақиқа ўйнади, 44-дақиқада гол урди)




Абдуқодир Ҳусанов ("Ланс"/Франция)

"Ланс"нинг ҳимоядаги етакчисига айланиб бораётган Абдуқодир Ҳусанов ўтган бир ой ичида ҳамма ўйинларда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Хафа қилаётган жиҳат битта - "Ланс"нинг ғалаба қозона олмагани.

15 сентябрь. "Ланс" - "Лион" 0:0 (90 дақиқа ўйнади)
21 сентябрь. "Ренн" - "Ланс" 1:1 (90 дақиқа ўйнади)
28 сентябрь. "Ланс" - "Ницца" 0:0 (90 дақиқа ўйнади)
6 октябрь. "Страсбур" - "Ланс" 2:2 (90 дақиқа ўйнади)




Ўткир Юсупов ("Фулад"/Эрон)

Ўйлаймизки, асосий дарвозабонимиз Ўткир Юсупов ўз жойини топди. "Фулад" посбони жамоаси иштирокидаги 4та учрашувда ҳам майдонга тушиб, тўлиқ ҳаракат қилди. Бундан ташқари икки беллашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола билди. Ва яна иккита баҳсда биттадан кўп гол ўтказмади.

14 сентябрь. "Фулад" - "Хейбар" 1:1 (90 дақиқа ўйнади)
21 сентябрь. "Хавадар" - "Фулад" 0:1 (90 дақиқа ўйнади)
28 сентябрь. "Фулад" - "Зобаҳан" 1:0 (90 дақиқа ўйнади)
6 октябрь. "Трактор" - "Фулад" 1:2 (90 дақиқа ўйнади)




Хулоса ўрнида

Юқорида 12 нафар легионеримизнинг ўтган бир ой ичидаги кўрсаткичларини келтириб ўтдик. Умуман олганда деярли барча футболчилар ўйин амалиётига эга. Ўз клубларида гол урмаган футболчиларга келсак, хавотирга ўрин йўқ деб ўйлаймиз. Балки уларнинг терма жамоада омади келиб Эрон ва БАА дарвозасига тўп киритиш насиб қилар. Ҳар ҳолда биз ҳам шунинг тарафдоримиз.

Х.Холиқов.

Ўхшаш янгиликлар