Эрон билан ўйинда ишлайдиган ҳакам Даврон Ҳошимовга қизил карточка кўрсатган

  • Mr.NoBoDy 08.10.2024 12:48
  • 54
  • 30

10 октябрь куни ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Эрон учрашуви бўлиб ўтади.

Мазкур баҳсни австралиялик Шон Эванс бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. 36 ёшли рефери 2017 йилдан буён ФИФА ҳаками ҳисобланади. У бугунга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги фақат битта учрашувда бош ҳакам бўлган.

2018 йил 15 ноябрь куни Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Австралияда Ливан терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказганди. Айнан ўша ўйинда Шон Эван бошчилигидаги ҳакамлар ишлашганди. Бош ҳакам 24 ва 59-дақиқаларда Даврон Ҳошимовга сариқ карточка кўрсатиб майдондан четлатганди. Бугунги кунда терма жамоамиз таркибидагилардан Отабек Шукуров ва Одил Ҳамробеков ўша учрашувда асосий таркибда майдонга тушишган. Азизбек Турғунбоев захирадан майдонга тушган бўлса, Ўткир Юсупов ва Элдор Шомуродов захирада қолдирилганди.





Ўзбекистон - Эрон
10.10.2024. Тошкент, "Бунёдкор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Шон Эванс, Жорж Лакриндис, Оуэн Голдрик, Жон Элдер (барчаси Австралия).
ВАР: Жорж Кинг (Австралия).

Ўхшаш янгиликлар