Бу қарор номаълум муддатга сафдан чиққан Марк-Андре тер Штеген жароҳатидан сўнг зарур бўлиб қолди.
Энди 34 ёшли дарвозабон "Барселона" сафида барча мусобақаларда ўйнай олади.
Шенсни 20 октябр куни "Севилья"га қарши ўйинда дебют қилиши кутилмоқда. Бош мураббий Ханс-Дитер Флик "Ювентус"дан кетганидан сўнг қисқа танаффусдан сўнг профессионал футболга қайтган посбоннинг жисмоний тайёргарлигига юқори баҳо берди.