"Ливерпуль" собиқ устози янги иш жойида йилига 10-12 миллион евро атрофида пул ишлаб олади.
Эслатиб ўтамиз, собиқ мураббий "Red Bull" тизимидаги футбол операциялари бўйича янги глобал раҳбар лавозимини эгаллайди. "Ливерпуль" собиқ устози 2025 йилнинг 1 январидан янги лавозимида ишлай бошлайди.
Маълумот учун, Клопп "Ливерпул"да йилига 18 миллион евро ишлаб топган.