Кроос "Реал"га қайтяпти

  • Mr.NoBoDy 12.10.2024 19:24
  • 69
  • 30

Тони Кроос "Реал" базасига қайтмоқда.

"Қироллик клуби"нинг 34 ёшли собиқ футболчиси B мураббийлик категорияси учун УЕФА ўқув курсларида таълим олади.

Бундай курслар профессионал жамоаларда камида 7 йил тўп тепганлар учун очиқ бўлиб, C категория учун имтиҳон талаб қилмайди.

Кроос ўқув курсларига "Реал" орқали ёзилди ва машғулотларни клуб базасида ўтказади.

Собиқ футболчи болалар академиясига асос солган ва режасида профессионал мураббий бўлиш борлиги ҳақида айтгани йўқ.

Ўхшаш янгиликлар