Мбаппе Франция терма жамоасининг фақат муҳим ўйинларида ҳаракат қилмоқчи. "Реал" форварди 2025 йилги "Олтин тўп"ни кўзлаган

  • Mr.NoBoDy 12.10.2024 21:32
  • 75
  • 30

Килиан Мбаппе Франция терма жамоасининг фақатгина муҳим ўйинларида ўйнашни хоҳламоқда.

25 ёшли форвард 2025 йилда France Football журнали талқинига кўра дунёнинг энг яхши футболчисига топшириладиган "Олтин тўп"ни олмоқчи.

Франция терма жамоаси сардори бўлмиш Мбаппе тикланишга етарли вақт бўлиши ва жароҳатлардан қочиш учун миллий жамоанинг фақатгина муҳим ўйинларида иштирок этмоқчи.

Олдинроқ, "Реал" ҳужумчиси УЕФА Миллат лигаси доирасида Франциянинг Исроил (4:1) билан ўйини вақтида Стокгольмдаги ресторан ва тунги клубга борганди. Унга жароҳатдан тикланишга вақт бериш учун миллий жамоага чақирилмаганди.

Ўхшаш янгиликлар