"Тушунарлики мавсум охири, "Дўстлик" лигада қолиш учун курашмоқда. Биз эса энди плей-оффга чиқиш учун курашмаяпмиз. Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Иккала томонда ҳам қулай вазиятлар бўлди. Бизда ўйин тақдирини ҳал қиладиган вазиятлар ҳам бўлганди. Йигитлар мавсум охири бўлишига қарамай, майдонда охиригача курашишди. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман", - деди Ҳаким Фузайлов.