"Бугун ўйин деярли ўхшамади. Фақат дастлабки 20-25 дақиқада яхши ҳаракат қилдик. Шу давр ичида майдонда ташаббусга эга бўлдик. Аммо биринчи тайм ярмидан бошлаб ўйин тенглашди. Нима бўлганини билмадим, лекин йигитлар бироз хотиржамликка берилишди.
Иккинчи таймда ҳам яққол ташаббусга эга бўлмадик. Ўзгаришлар ўйинни кучайтирмади ва ўйинга таъсир қилмади. Тўғри бир очко олдик, аммо бизнинг ҳолатимизда бу кам", - деди Алексей Евстафеев.