U-17 Осиё кубогини қабул қиладиган стадионлар маълум

  • Mr.NoBoDy 05.02.2025 08:32
  • 57
  • 30

Хабарингиз бор, жорий йил апрель ойида Саудия Арабистонида U-17 Осиё кубоги учрашувлари бўлиб ўтади.

Осиё футбол конфедерацияси 2025 йилнинг 3–20 апрель кунлари Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар бўйича маълумот тақдим этди.

Унга кўра, турнир Тоиф шаҳридаги “King Fahd Sports City”  ва "Оказ" ҳамда Жидда шаҳридаги “Prince Abdullah Al Faisal” ва  “King Abdullah Sports City Hall” стадионларида ўтказилади. Финал учрашуви эса Тоиф шаҳридаги “King Fahd Sports City”  ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси турнирнинг "A" гуруҳида Таиланд, Хитой ва мезбон – Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар