"АПЛда ўйнаб кўришни хоҳлайман. Энг яхши клубда ҳаракат қиламан. "Сити"нинг таркиби ажойиб, у ерда кўплаб жаҳон юлдузлари бор. Ҳаяжондаман. Тезроқ майдонга чиқишни ва ўзимни ҳар томонлама кўрсатишни хоҳлайман", — деди Гонсалес.
23 ёшли испаниялик футболчи жорий мавсум 28та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 6та ассист қайд этди.