"Манчестер Юнайтед" яна Шоуни йўқотди

  • Mr.NoBoDy 05.02.2025 17:00
  • 72
  • 30

"Манчестер Юнайтед" қанот ҳимоячиси Люк Шоу навбатдаги жароҳатни олди.

29 ёшли футболчи яна жароҳат олди ва тахминан тўрт ҳафтага сафдан чиқди. Бу англияликнинг жорий мавсумдаги учинчи жароҳати.

Шоу жорий мавсум атиги уч бор майдонга чиқди.

Футболчининг "Манчестер Юнайтед" билан меҳнат битими 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар