Ўзбекистон U-17 Осиё кубогига тайёргарлик доирасида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади ва 8 февралда Туркиядаги турнирга йўл олади

  • Mr.NoBoDy 05.02.2025 14:08
  • 66
  • 30

2025 йилги U-17 Осиё кубогига тайёргарликни давом эттираётган Ислом Исмоилов бошқарувидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкент шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришади.

8 февралдан бошлаб йиғиннинг иккинчи қисми Туркиянинг Анталия шаҳрида давом этади. Жамоамиз 8–14 февраль кунлари "Antalya Youth Cup" турнирида иштирок этади.


10 февраль. Словакия – Ўзбекистон

12 февраль. Ўзбекистон – Марокаш

14 февраль. Чехия – Ўзбекистон


15–22 февраль кунлари эса Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган “Ривожланиш кубоги”да ғолиблик учун баҳс олиб боради.


Бош мураббий томонидан йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхати билан танишинг:


Дарвозабонлар: Иброҳим Шокиров ("Пахтакор"), Нематулло Рустамжонов ("Олимпик"), Баҳодир Избасканов ("Бунёдкор")

Ҳимоячилар: Амирхон Мурадов ("Пахтакор"), Беҳруз Саидмурадов ("Пахтакор"), Ҳожиакбар Ботиралиев (Наманган ФА), Муҳаммадали Мусаханов ("Олимпик"), Асадбек Рамилов ("Насаф"), Ҳожиакбар Юсуфбоев ("Зомин"), Миразиз Абдукаримов ("Пахтакор"), Маҳмуджонов (Андижон ФА)

Ярим ҳимоячилар: Абубакр Шукруллаев ("Пахтакор"), Акбар Муҳаммадов ("Пахтакор"), Муҳаммад Хабибуллаев ("Локомотив"), Жамшидбек Рустамов ("Олимпик"), Сардорбек Файзуллаев (Тошкент ФА), Азизбек Эримбетов ("Металлург"), Мўминхон Баҳодирхонов ("Олимпик"), Фазлиддинов ("Пахтакор")

Ҳужумчилар: Сайфиддин Содиқов ("Олимпик"), Асилбек Алиев ("Олимпик"), Садриддин Ҳасанов ("Бунёдкор"), Нурбек Сарсенбаев ("Арал").

Ўхшаш янгиликлар