Олдинроқ, канадалик немис гранди билан 2030 йилнинг ёзига қадар янги меҳнат битими имзолаганди.
"Мадриднинг "Реал"и ростдан ҳам жиддий вариант эди. У билан ҳам, бошқалар билан ҳам музокаралар ўтказдик. Аммо, якунда "Бавария"да қолишга қарор қабул қилинди", — деди агент.
Дэвис 2019 йилдан бери "Бавария"да ўйнайди. У жорий мавсум барча мусобақаларда 25та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 3та ассист қайд этди.