Расман: Пшемислав Франковски - "Галатасарой" футболчиси

  • Mr.NoBoDy 11.02.2025 08:40
  • 69
  • 30

"Галатасарой" "Ланс" футболчиси трансферини эълон қилди.

Турк клуби 29 ёшли ўйинчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди. "Ланс"га польшаликнинг ижараси учун 1 млн евро тўланади. Ёзда эса "Галатасарой" уни француз клубидан 7 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади. Турклар мавсум сўнггига қадар футболчига 900 минг евро маош тўлашади.

Ёзда Франковскини сотиб олиш банди активлаштирилса у билан 2028 йилнинг ёзига қадар шартнома имзоланади. Пшемиславнинг маоши эса 2028 йилга қадар йиллик 1.7 млн еврони ташкил қилади.

Ўхшаш янгиликлар