Италия кубоги. «Лацио» - «Милан» ўйинида ҳисоб очилмади

  • Mr.NoBoDy 27.02.2019 07:42
  • 1668
  • 30

Италия кубоги ярим финал босқичи доирасида дастлабки ўйин бўлиб ўтди. «Лацио» клуби ўз майдонида «Милан»ни қабул қилди.

Мухлислар 90 дақиқа давомида эҳтиёткор ўйинга гувоҳ бўлишди. Натижада учрашув зерикарли тус олди. Ҳеч бир таваккал қилишни истамади. Шу боис, барча масала 24 апрель куни "Сан-Сиро"да бўлиб ўтадиган жавоб ўйинига қолди.

Ярим финалнинг иккинчи баҳси «Фиорентина» ва «Аталанта» клублари ўртасида бўлиб ўтади.

Италия кубоги, 1/2 финал, дастлабки ўйин
Лацио – Милан 0:0 (0:0, 0:0)
Лацио – Стракоша, Габаррон, Ачерби, Баштуш, Ромуло (Марушич, 90), Милинкович-Савич, Лулич, Корреа, Пароло (Луис Альберто, 74), Лейва, Иммобиле (Кайседо, 81).
Милан – Доннарумма, Романьоли, Мусаккьо, Калабрия, Лаксальт, Лукас Пакета (Биглия, 86), Бакайоко, Сусо (Кастильехо, 73), Кессиэ (Чалханоглу, 29), Борини, Пионтек.
Огоҳлантиришлар: Пароло (35), Романьоли (44), Калабрия (78), Габаррон (78), Доннарумма (80).

Ўхшаш янгиликлар