Педри йил сўнгига қадар сафдан чиқди

  • Mr.NoBoDy 25.11.2021 21:51
  • 576
  • 30

Футболчи жароҳатга йўлиқди.

"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри йил охиригача майдонга тушмайди. Футболчи Чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги "Бенфика" билан баҳсда жароҳатини қайталаб олди. 

Испанияликнинг тикланиши кутилганидан секинроқ кечмоқда. 

Педри тўлиқ машғулотларга декабрда киришади, бироқ клуб шифокорларининг унга йил охиригача майдонга тушмасликни маслаҳат беришяпти. Каталония клуби мураббийлар штаби ҳам бу фикрга ҳайрихоҳ. 

19 ёшли хавбек ушбу мавсумда "кўк-анорранглилар" учун 4 ўйинда қатнашди.

Ўхшаш янгиликлар