Дест "Барселона"ни тарк этиш ниятида эмас

  • Mr.NoBoDy 05.01.2022 01:17
  • 561
  • 30

Ҳимоячи фаолиятини ўз клубида давом эттиради.

"Барселона" клуби ҳимоячиси Сержиньо Дест каталон клубида қолиш ниятида. Футболчи "Барса"нинг қийин давридан чиқишида ўз ёрдамини бера олишига ишонмоқда. У ҳозирда коронавирус ва жароҳатидан тезроқ соғайиб, майдонга қайтиш ниятида. Футболчи бошқа клублардан бўладиган таклифларни кўриб чиқмоқчи эмас. 

Эслатиб ўтамиз, Сержиньо Дест 2020 йил "Аякс" клубидан "Барса" таркибига келиб қўшилганди. 21 ёшли футболчи бу мавсум Ла Лигада 12 ўйинда иштирок этиб, 3 та ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. 

Ўхшаш янгиликлар