"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи

  • Mr.NoBoDy 28.03.2024 13:50
  • 123
  • 30

"Манчестер Юнайтед" Хоселуга қизиқиш билдирмоқда.

Инглиз клубининг икки вакили Мадридда бўлиб, футболчи атрофидаги вазиятга қизиқишган. Агарда буни амалга ошириш имкони туғилса, МЮ ёзда ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бироқ манбанинг хабарига кўра, Хоселунинг ўзи "Реал"да бахтли ҳамда ҳеч қаерга кетмоқчи эмаслиги маълум қилинган. 

Маълумот учун, ушбу мавсум Хоселу Ла Лига доирасида 27 та ўйинда 8 та гол ва 2 та ассист қайд этиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар