Хосе Венансио Лопес: "Илк ўйин қийин ўтиши нормал ҳолат ва унда ғалаба қозониш жуда муҳим"

  • Mr.NoBoDy 17.04.2024 16:50
  • 117
  • 30

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Осиё кубоги "B" гуруҳ 1-тур доирасидаги Ўзбекистон — Австралия (3:2) ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Дастлабки ўйин қийин ўтиши нормал ҳолат ва унда ғалаба қозониш жуда муҳим. Австралия бугун жуда кучли ва яхши ўйин кўрсатди. Бугунги ғалаба жамоамизга гуруҳдан кейинги ўйин олдидан қулайлик яратади деб ўйлайман.

Навбатдаги рақибимиз Ироқ ва уларнинг бош мураббийи менинг яқин дўстим ҳисобланади. Ўйлашимча, бу учрашув тактик курашларга бой ўтади", — деди Хосе Венансио Лопес.

Ўхшаш янгиликлар