"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади

  • Mr.NoBoDy 02.05.2024 12:25
  • 93
  • 30

"Шпорлар"да кадрлар билан боғлиқ муаммо бор.

"Тоттенхэм" ҳимоячиси Бэн Дэвис ва ҳужумчи Тимо Вернер мавсумнинг қолган қисмида иштирок этмайди. Бу ҳақда "шпорлар" расмий сайти бош мураббий Ангелос Постекоглуга таяниб хабар бермоқда.

Футболчилар "Арсенал"га қарши дербида жароҳат олишган. Улар мавсум охиригача тўлиқ тикланишга улгурмайдилар.

"Тоттенхэм" навбатдаги учрашувини 2 май куни меҳмонда "Челси"га қарши ўтказади. Шунингдек, "шпорлар" мавсум якунига қадар "Ливерпуль", "Бёрнли", "Манчестер Сити" ва "Шеффилд"га қарши майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар