Флориан Вирцнинг келажаги маълум

  • Mr.NoBoDy 08.10.2024 11:00
  • 39
  • 30

"Байер" ярим ҳимоячиси фаолиятини Германияда давом эттирмоқчи.

Келаси ёзда ярим ҳимоячи катта эҳтимол билан "Байер" сафини тарк этади ва "Бавария" жамоаси билан шартнома тузади. 

Аввалроқ, 21 ёшли футболчига асосий фаворит "Реал Мадрид" ҳисобланганди. Бироқ Флориан Вирцнинг ўзи ҳали Мадридга кўчиб ўтиш эрта деб ҳисобламоқда.

Маълумот учун, Флориан Вирцнинг Германия чемпиони билан амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган. У жорий мавсум барча мусобақаларда 6 та гол урди ва 1 та голга ассист қайд этди. 

Ўхшаш янгиликлар