Режага кўра, жамоа бугун БААга жўнаб кетди.
Икки ҳафта (17 январь — 1 февраль) давомида Дубай шаҳрида янги мавсумга қизғин тайёргарлик кўрадиган ОКМК йиғин доирасида тўртта назорат ўйинларини ўтказишни режалаштирган.
Йиғин давомида ОКМК ФК тўртта назорат учрашувини ўтказишни режалаштирган бўлиб, ҳозирда учта рақиб маълум:
19 январь. ОКМК — ЦСКА (Россия)
22 январь. ОКМК — "Урал" (Россия)
29 январь. ОКМК — "Ордабаси" (Қозоғистон)
ОКМК Дубайдаги йиғин доирасидаги тўртинчи назорат учрашувини 31 январь куни ўтказади. Айни пайтда клуб бир нечта рақиблар билан музокаралар олиб бормоқда.