"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"

  • Mr.NoBoDy 19.04.2024 21:50
  • 87
  • 30

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Дўстлик" - "Металлург" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биз учун оғир ўйин бўлди. Озроқ тажриба етишмади. Бу нарса айниқса ҳимояда яққол кўриниб қолди. Агар тажриба етишмаганини инобатга олмасак, ўйин томонлама тенг ҳаракат қилдик. Биз ҳам вазиятлар яратдик, фойдалана олмадик.

- Кубок учрашувларидаги 3 та ўйин жамоа учун Про-лига баҳслари олдидан репетиция вазифасини ўтаб берадими?

- Албатта, ўтган турда "Нефтчи"га қарши майдонга чиққандик. Бугун "Металлург" билан ўйнадик. Иккиси ҳам Суперлига клублари. Бу биз учун катта тажриба бўлаяпти.

- Кетма-кет мағлубиятлар жамоада ниманидир ўзгартириш лозимлигини кўрсатмаяптими?

- Кўриб бораётган бўлсангиз, биз мавсум бошидагидан кўра ўйин услубимизни ўзгартирдик. Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди. Ютсак ҳам, ютқазсак ҳам ўзгаришларни доимий амалга ошириб боришимиз керак.

Ўхшаш янгиликлар