"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!

  • Mr.NoBoDy 04.05.2024 22:00
  • 96
  • 30

Германия терма жамоаси ҳимоячиси захира ўриндиғида ортиқча вазн тўплади.

Никлас Зюле "Боруссия"дан кетишга яқин. Бу клубнинг ташаббуси.

Жамоа ҳимоячининг оғир вазнидан норози. Унга жанговар формага қайтиш учун махсус диета қилиш таклиф қилинди. Зюле ҳозирча вариантларни кўриб чиқмоқда.

Ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган. Футболчи Евро-2024 учун Германия терма жамоасидан таклиф олмаслик эҳтимоли юқори.

Ўхшаш янгиликлар